Ҳаётда катта мукофот олмоқчимисиз?

Улашиш:

Бизнинг ҳар бир муваффақиятимиз ёки муваффақиятсизлигимиз, бу ─ одатларимиз оқибатидир. Ўзимизда онгли равишда шакллантирган ҳамда муайян мақсадни қўлга киритиш ва шу билан бирга пала-партишлигимиз оқибатида юзага келган икки хил одат мавжуд.

Ушбу одатларнинг ҳар икки тури ҳам беихтиёр равишда ҳаракатда бўлади. Улар хослик қонуни асосида назорат қилинади. Ва мен бу икки тамойилни «коинот томонидан белгилаб берилган одатларнинг кучи» деб атайман.

Коинот томонидан белгиланган одатларнинг кучи, бу ─ назоратнинг универсал воситасидир. Унинг барча қонунлари табиат томонидан бошқарилиши мунтазам, беихтиёр ва тартибли ҳолатга эга. Юлдузлар ва сайёралар аниқ ва келишилгандек айланади. Ҳар бири ўзининг ўрни, вақти ҳамда маконида ҳаракат қилади.

Чўчқаёнғоқ, яъни, дуб мевасидан ─ дуб, қарағай ниҳолидан доимо қарағай ўсиб чиқади. Сиз табиат ҳеч қачон хато қилмаслигини биласиз, чунки чўчқаёнғоқдан сираям қарағай, қарағай ниҳолидан эса дуб ўсмайди. Бу яққол кўриниб турган ҳолатлар. Аммо улар тасодифий эмаслигини биласизми? Бу воқеанинг рўй беришига бирор нарса мажбур қилмадимикан? Ана шу нимадир бизнинг одатларимизни барқарор ва доимий ҳаракатлантирувчи ўша кучдир. Фақат Яратган ушбу барқарор одатларни инсоннинг ўз орзу-истакларидан қаноатланиш учун изн берган.

Унутманг, бизни, барча-барчамизни одатлар бошқаради! Улар муайян фикр ва хатти-ҳаракатларни такрорлаш асосида онг-шууримизда мустаҳкамланади. Шу сабабли биз дунёвий тақдиримиз, ўзимизнинг ҳаёт тарзимиз устидан назорат қилишимиз мумкин. Бу шундай чегарагача етиб борадики, ўзимизнинг фикр-ўйларимизни назорат қилишимиз мумкин бўлади. Ҳар бир киши ўзида муваффақиятга элтувчи одатларни шакллантириши ва ривожлантириши мумкин. Инсон иродаси ёмон одатларни шакллантириши ва ривожлантириши эҳтимолдан холи эмас. Инсон иродаси ёмон одатларни бузиб барбод этиши, уни яхшилари билан алмаштириш ҳам мумкин.

Инсондан бошқа ҳар қандай жонли мавжудотнинг одатлари шу нарсага таянганки, биз уни инстинкт деб атаймиз. У жонзотни чегаралаб туради. Яратган эса инсонни нафақат ўз фикр-ўйлари устидан ҳукмрон қилиб яратди, балки унга мақсадга эришиш йўлида чек-чегарсиз ҳукм юритиш, йўналтириш ва уларни моддийлаштиришни ато этди. Фикрлар сиз ўйлаётган ўша воқеликнинг либоси каби уни ўраб олади.

Сиз ана шу улуғ ҳақиқатга таяниб, донишмандлик эшигини очасиз ва қандай истасангиз, шундай яшашингиз мумкин. Шундай экан, одатларингизни муваффақиятингизга хизмат қилдиринг. Кимки ўз фикр-ўйлари устидан ҳукм юритиб, уни ўзи танлаган мақсадни қўлга киритишга йўналтирса, ҳаётда катта мукофот олади. Аммо Яратганнинг шунча неъматларидан фойдалана олмай, муваффақиятсизликка учраганлар шунчалик кўпки...

Коинот томонидан олдиндан белгилаб берилган одатлар кучи мўъжизалар барпо этмайди, йўқ нарсадан предметлар ясамайди ва инсоннинг ҳаётда белгиланган йўлдан боришини таъминламайди. Аммо у фикр-ўйларининг воқеликка айланишига табиий ва мантиқий тарзда ёрдам беради ва, ҳатто мажбур қилади.

Сиз ўзингизнинг эски одатларингизни қайта кўриб чиқиб, уларни янгилари билан яратишга киришар экансиз, дастлаб муваффақиятга элтувчи одатдан иш бошланг. Фикр-ўйларингизни жамлаб, хоҳиш-иродангизга кўра жамлаган муваффақиятлар тўлқинида сузинг. Ўз вақтида бу янги фикр-ўйга бой одатлар сизни сўзсиз муваффақиятга олиб боради.

(Наполеон Хилл китобидан)

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.