Бугун ОЧЛ ва ОФК кубогига қуръа ташланади

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

17 январь санасида Куала-Лумпурда жойлашган ОФК бош қароргоҳида ОЧЛ ва ОФК кубогига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. 

Осиё Чемпионлар лигаси қуръаси Тошкент вақти билан соат 11:00да бўлиб ўтади. Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони «Пахтакор» қитъа миқёсида клублар ўртасидаги энг нуфузли турнирга тўғридан-тўғри йўлланма олган. «Шерлар» Ғарбий минтақанинг 3-саватчасида сараланган. 

Шунингдек, «Насаф» клубида ҳам ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш имконияти мавжуд. Бунинг учун қаршиликлар саралаш плей-оффида Бирлашган Араб Амирликларининг «Банияс» клуби билан баҳс олиб боради. Ушбу қарама-қаршилик ғолиби Ғарбий минтақанинг 4-саватчасидан ўрин олган ва соат 11:00да бўлиб ўтадиган ОЧЛ қуръасини диққат билан кузатиб боради. 

Бундан ташқари, Ўзбекистонга янги мавсумда ОФК кубоги учун ҳам битта ўрин ажратилган. Плей-оффда «Банияс» тўсиғидан ўта олмаган тақдирда, «Насаф» ОФК кубогида иштирок этади. Амирлик клуби таслим этилса, ОФК Кубогида Суперлига вице-чемпиони «Сўғдиёна» иштирок этади. 

ОФК кубоги қуръасида Ўзбекистон вакили марказий зонада кураш олиб боради. Ушбу мусобақа қуръаси Тошкент вақти билан соат 13:00да бўлиб ўтади. 

Маълумот учун, қуръа жараёнини ОФК футбол тадбирлари бўлими бошлиғи, ОФК Мусобақаларни ўтказиш бошқармаси директор ўринбосари Аваз Бердиқулов олиб боради.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг