Абдулла Азизов соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди

Улашиш:

Абдулла Азизов бошқа ишга ўтиши муносабати билан соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда «Нигоҳ» хабар қилди.

Абдулла Азизов 1981 йилда туғилган. Абдулла Азизов 2003 йил Япониянинг Нагоя университетида иқтисодиёт йўналишида ўқиган. 2004 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг Халқаро иқтисодий муносабатлар факультетини тамомлаган. 2006 йили Даниянинг Орхус университетида молия ва халқаро бизнес йўналиши бўйича магистр даражасини олган. 2006 йилда Орхус техника коллежини IT-дастурчи мутахассислиги бўйича тамомлаб, ушбу йўналишда меҳнат фаолиятини бошлаган.

Абдулла Азизов 2006—2019 йилларда Даниянинг «Маersk А/С», «DONG Energy А/С», «Carlsberg А/С», «Implement consulting group», «Vestaс А/С» ҳамда «Danfoss» компаниясида молиявий бизнес лойиҳаларини автоматлаштириш соҳасида юқори стандартларни жорий қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.