Режиссёр Дилшод Аҳмедов Луиза Расуловани сериалидан ҳайдагани ҳақида сўзлаб берди

Улашиш:

Таниқли режиссёр Дилшод Аҳмедов «Омон-омон» дастурига берган инстервюсида Луиза Расуловани нима сабабдан пулини бермай сериалдан ҳайдагани ҳақида сўзлаб берди.

«Луиза Расуловани ‘Виждон азоби’ деган сериалга таклиф этганмиз. Актрисанинг гонорарини арзимаган суммада келишган эдик. Лекин Луиза Расулова керакли саҳналарда бир кун олдин телефон қилиниб, огоҳлантирилса ҳам, эртаси куни телефонни ўчириб қўйган. Матёқуб Матчонов, Миролим Қиличевлар йиғилишган, Луиза йўқ, роса қийин аҳволга тушганмиз. Хуллас, энг ширин жойларини съёмка қила олмай қолганмиз. Шундан кейин, унга келишилган гонорарни бермайман, чунки сен мана бу кунларга келмаганинг учун жарима ҳисобида деб, ора очиқ бўлган», – дейди Дилшод Аҳмедов.

Шунингдек, режиссёр Луиза Расулова унинг «Фитна» сериалида рол ижро этишни хоҳлагани, бироқ Дилшод Аҳмедовга актрисанинг ушбу таклифини рад этганини ҳам айтиб ўтди.

«Ундан кейин ‘Фитна’ сериали чўққига чиққан пайтда, бу нарсага ён-атрофимдагилар ҳам гувоҳ, роса телефон қилиб, керак бўлса кўришдик ҳам: Мени ‘Фитана'га чақиринг, ўйнатинг, деди. Хуллас, мен роль бермадим. Луизани мен ролга олмаганимдан кейин, у: ‘Мен Дилшод Аҳмедовда ўйнамайман’, дебди. Энди, ўйнамайди-да, олмаганимдан кейин. Тўғриси, унга нисбатан чеклов менга қўйилмаган. Мен қўйганман кўпроқ чекловни, ўзимни ҳурмат қилмаса ҳам, ёнимиздаги жамоани ҳурмат қилиши керак эди. Келмай қолган у, ўзи билади. Буни тўғри қабул қиламан, уни мен олмайман, у менда ўйнамайди. Бу нормал ҳолат», – дейди режиссёр.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.