Sangzor.uz: Медиасаводхонлигимиз қай даражада? Ижтимоий тармоқларда лавҳани фактчекинг қилиб кўрамиз

Улашиш:

Бугун бир қатор телеграм каналларида тарқалган видео эътиборимни тортди. Ушбу видеода: 

"❗️Биз ҳалол ейиш деганда дастурхонимизда чўчқа гўшти ва ароқ бўлмаслигини тушунамиз.

Аслида олдимиздаги таомлар ҳалол йўл билан топилганига эътибор қилмаймиз.

Хулоса ўзингиздан..." деган жумлалар билан бозордаги савдо қилаётган аёлнинг ҳолатига эътибор қаратишга уринилган. Майли диний жиҳатдан ҳам, одамгарчилик юзасидан ҳам солиштирганда аёлнинг қилаётган ишини оқлаб бўлмайди. Лекин мени эътиборимни тортган жиҳат умуман бошқа нарса бўлди. Яъни бу тасвир қаерда олинганлигини аниқламоқчи бўлдим. Чунки, бозор ҳудудидаги инсонлар кўп ҳам ўзбек миллатига мансуб юртдошларимизга ўхшашмади. Видеони синчиклаб томоша қилсангиз ўзингиз ҳам бунинг гувоҳи бўласиз. 

Яна бир жиҳат эса, видео бошланганда паузага қўйиб, ёзувларни текшира бошладим. Ушбу ёзув эътиборимни тортди. Яъни ошхона - "ЕМХАНА" тарзида ёзилган эди.  Ўзбекистонда ошхоналар "КАФЕ" ёки "МИЛЛИЙ ТАОМЛАР" тарзида ифодаланади.
Қидирув тизимларида "ЕМХАНА" сўзи қайси ҳудудга мос эканлиги изланганимда қардош қозоқ халқига тегишли жумла эканлиги маълум бўлди. Ҳа айтганча, видеодаги фон сифатида фойдаланилган қўшиқ ва мусиқа ҳам қозоқча )))).

Хулоса сифатида айтмоқчи бўлганим, ҳар қандай видео ортида ҳам қандайдир мақсад яширинган бўлади. Бу видео ҳам бизни инсофга чақиришини инобатга олсактегишли хулоса чиқаришимизга асос бўлади. Бироқ у ерда биз ўз миллатдошларимизга нисбатан салбий муносабат ҳиссини туймаслигимиз керак албатта.  Якуний сўзим фактчекинг натижалари бундай ҳолатдаги салбий воқеалар юртдошларимиз билан содир бўлмасин. Зеро, ҳадисларда айтилганидек, савдода алдаш макруҳ саналади.
 

Ҳакимжон Фозилов




 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.