Жўжаларнинг гўштини ейиш мумкинми?

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

CАВОЛ:


Жияним хусусий тадбиркор. Товуқ фабрика очган. У ерда боқаётган жўжалари қирқ кунда сўйишга тайёр бўларкан. Шуларни сўйиб, дўконларга сотиш учун тарқатяпти. Шу жўжаларнинг гўштни ейиш мумкинми?

ЖАВОБ:


Аллоҳ таоло барча ҳалол ҳайвонлар-жонзотларни инсонлар учун яратган. Ейишга яроқли бўлганидан бошлаб сўйиб ейиши мумкин. Одамлар орасида қичқирмай туриб еб бўлмайди, деган тушунчани айтаётган бўлсангиз, бу беҳуда гап.

Фақат сўйишда ислом шариатига мувофиқ бўлишига аҳамият берсин. Бунинг учун бундай масалани яхши биладиган бирор аҳли илм билан маслаҳат қилсин. Унинг тавсияларига асосан иш олиб борса, ўзи ҳам гуноҳкор бўлмайди. Аҳолига ҳам ҳалол, покиза гўшт етиб боришига сабабчи бўлади. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)