QR-кодлар пул ўғирлашни ўрганди

Улашиш:

Онлайн фирибгарларнинг янги тоифаси пайдо бўлди. Улар одамларнинг пулларини ўзлаштириш учун QR-кодлардан фойдаланишмоқда.

Воқеа Россияда кузатилган, бироқ ҳар эҳтимолга қарши билиб қўйсак зарар қилмайди.

Демак, «ўғри QR-кодлар»га қайтамиз. Улар қандай ишлайди: фирибгарлар ўзларини банк ходимлари сифатида таништириб, эҳтимолий жабрланувчини гўёки унинг номига кредит расмийлаштиришга уриниш бўлаётганидан огоҳлантиришади. Бу жараённи тўхтатиш ва бекор қилиш учун «бепул ҳимоя» ва QR-код яратишни таклиф қилишади.

Кейин эса олинган QR-кодни чат-ботга жўнатиш сўралади. Сўнгги, фирибгарлар кутган босқич аслида шу — ушбу коддан фойдаланиб, улар банкоматдан жабрланувчининг нақд пулини ечиб олишади.

Эсдан чиқарманг! QR-кодлар исталган ресурсга ҳавола вазифасини бажара олади. Бу фишинг сайтлари ёки вирусларга тўла манба бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.