Ғиждувонда кучли таъсир қилувчи модда сақланган оздирувчи кофе мусодара қилинди

Улашиш:

Ғиждувонда таркибида одам саломатлигига жиддий хавф туғдирадиган модда – сибутрамин бўлган юз минглаб ноқонуний оздирувчи кофе ва дори воситалари топилди. Бу модда Ўзбекистонда кучли таъсир қилувчи воситалар рўйхатига киритилган. Айбланувчи шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ташкил этилган тезкор тадбирда, аввал судланган 1985 йилда туғилган фуқаронинг Ғиждувондаги яшаш хонадонида холислар иштирокида тинтув ўтказилди.

Натижада, божхона ҳужжатларисиз, хорижда ишлаб чиқарилган жуда катта миқдордаги маҳсулотлар аниқланди. Жумладан:

  • 34 050 дона “KETO COFFEE MIX SLIM COFFEE

  • 2790 дона “SLT SLIM LUX COFFEE

  • 3000 дона “HOODIA CACTUS SLIMMING COFFEE

  • 720 дона “SLIM GREEN COFFEE

  • 5280 дона “NATURE COMPLEX LK FAT BURNING

  • 1000 дона “ЛАО СЭ ЛОН

  • 12 132 дона “FIT90 FAT BURNER

  • 13 392 дона “РЕДУКСИН ЛАЙТ

  • 23 292 дона “ЦЫНЗИШОУ PLUS” ва бошқалар

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази хулосасига кўра, ушбу маҳсулотлар таркибида сибутрамин мавжуд. Мазкур модда 2019 йилдаги Вазирлар Маҳкамасининг 818-сонли қарорига асосан, муомаласи чекланган, кучли таъсир қилувчи моддалар сирасига киритилган.

Ҳозирда Жиноят кодексининг 251-1-моддаси 5-қисми асосида жиноий иш қўзғатилган. Тергов доирасида мазкур воситаларнинг четдан олиб кирилиши, тарқатилиши ва сақланиши билан боғлиқ ҳолатларга ойдинлик киритиш бўйича иш олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.