"Халқ таълим вазирлиги бу ҳолатни қоралайди. Ўқитувчини обрўсизлантиришга ҳеч кимнинг хаққи йўқ!" - Халқ таълими вазири

Улашиш:

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Марҳаматдаги узрвозлик бўйича баёнот билан чиқди.

"Ҳурматли жамоатчилик вакиллари!

Бугун Марҳамат туманида юз берган ҳолатни нафақат ўқитувчиларимизнинг шаънини ерга уриш балки Давлатимиз сиёсатига қарши амалга оширилаётган ҳаракат деб баҳолайман.  

Ўқитувчи қадрланмаган юрт ҳеч қачон тараққий этмайди. Шу боис бугун Давлатимиз Раҳбари ўқитувчиларни улуғлаш ва жамиятда энг обрўли инсон қилиш масаласини Давлат сиёсатининг энг юқори даражасига олиб чиқдилар.

Бу ҳаракат қандай мақсадда амалга оширилгани менга қоронғу, лекин айбдорлар албатта жавоб бериши керак. Шу ўринда мен ўқитувчилардан ўз қадр-қимматларини ерга уришга йўл қўймасликларини сўраб қоламан. Сизнинг бу даражада бошингизни ерга қаратишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ!

Ҳозирда Халқ таълими вазирининг ҳуқуқий-назорат хизмати томонидан ишчи гуруҳ ташкил этилиб, ҳолатни ўрганмоқда. Бундай ҳолатларга йўл қўйган "ташаббускорларга" албатта тегишли чора кўрилади".

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.