Тўрт дақиқада коронавирусни аниқлаб берувчи қурилма ихтиро қилинди

Улашиш:

“РИА Новости” хабарига кўра, Шанхайдаги Фудан университетининг бир гуруҳ олимлари тўрт дақиқада амалдаги тест намунаси сингари коронавирусни аниқлаб берувчи қурилма ихтиро қилишди.

Уларнинг изланишлари натижаси “Nature Biomedical Engineering” журналида эълон қилинган. “Биз бурундан олинувчи намуна орқали тўрт дақиқада вирус юққанини аниқлаб берувчи электромеханик портатив қурилмани яратишга муваффақ бўлдик”, - дейишмоқда мақола муаллифлари.

Қурилмадан компьютер ва смартфон орқали фойдаланиш мумкин. Вирусга чалинган 33 киши ва 54 нафар нафар соғлом киши синовдан ўтказилган. Натижалар улардан олинган аввалги, амалдаги тест натижасига мос келган. 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.