Тошкентда ҳарақатланиш тезлиги соатига 60 километргача чекланиши мумкин. Шунингдек, пойтахтга травмайнинг қайтиши режалаштирилган

Улашиш:

Тошкентда ҳарақатланиш тезлиги соатига 60 километргача чекланиши мумкин. Шунингдек, пойтахтга травмайнинг қайтиши режалаштирилган.  

Бу режалар ҳақида бугун Шавкат Мирзиёев Самарқандга қилган ташрифи чоғида маълум қилди. 

"Биз Тошкентга трамвайни қайтармоқчимиз. Шу муносабат билан фуқаролардан кўплаб хат ва мурожаатлар келиб тушди", - дея қайд этди президент.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, яқин келажакда тегишли қарор қабул қилиниб, унинг доирасида пойтахтда рухсат этилган максимал тезлик соатига 60 км   этиб чекланади.

"Тезликни пасайтириш ва тирбандликларни камайтиришимиз керак. Аварияларда кўплаб одамлар ҳалок бўлмоқда", - дея қўшимча қилди Мирзиёев.

Қайд этиш керакки, ҳозирда Ўзбекистон аҳоли яшаш пунктларида автомобилларга соатига 70 км, улардан ташқарида эса соатига 100 км дан ошмайдиган тезликда ҳаракатланишига рухсат берилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.