Пулни тайёрланг. Соатига 60 км тезлик чегарасидан ошганлик учун жарималар бугундан бошлаб тўланиши керак

Улашиш:

Тошкентда Кичик ҳалқа йўли ичидаги барча кўчаларда максимал тезлик соатига 60 км қилиб чекланганлиги маълум бўлди. Кўпгина фойдаланувчилар ушбу қарор қайси пайтдан бошлаб кучга кириши ва ўтиш даври бўладими ёки йўқлигини сўрай бошладилар. Афсуски, қоидабузарлик учун жарималар бугундан бошлаб тўланиши керак. 

Аслида, ҳужжат 17 январда тасдиқланган, аммо бугун эълон қилинган. Шунинг учун, мухбиримизга ЙҲХХ матбуот хизмати маълум қилишича, янги тартиб аллақачон кучга кирган ва жарима ҳозирдан белгиланиши мумкин.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг таъкидлашича, ушбу янгилик ҳақида илгари кўп айтилган, шунинг учун айни ҳолатда ўтиш даври керак эмас ва ҳайдовчилар янги қоидаларга кўникишлари лозим.


2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.