Жиззах давлат педагогика институти бўлим бошлиғи 100 минг доллар пора билан ушланди

Улашиш:

Давлат хавфсизлик хизмати жойларда фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, Жиззах давлат педагогика институтининг таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи 2021 йилнинг октябрь ойида мазкур олий ўқув юрти факультетларидан бирининг фаолиятини текшириш жараёнида аниқланган камчиликларни ушбу факультет деканига салбий таъсир қилмаслиги ва уни лавозимида қолишини таъминлаш эвазига 100 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.