Оқ уй Хитойни огоҳлантирди

Чоп этиш

Оқ уй вакили Жен Псаки Хитойни Ғарб давлатлари Россияга қарши киритган санкцияларга риоя қилмаса АҚШ томонидан жавоб чоралари кўрилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Псакининг таъкидлашича, ХХР ҳозирча санкция тартибига амал қиляпти.

7 март куни ХХРнинг БМТдаги доимий вакили Чжан Цзюн томонларни босиқликка чақирган ва аксинча, Украинадаги ҳарбий тўқнашувларни тўхтатиш бўйича дипломатик ҳаракатларни тезлатиш керак, деганди.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив