Россия яна бир қўмондонидан айрилди

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

Тан олинмаган Донецк халқ республикасининг 31-ҳаво ҳужуми бригадаси қўмондони полковник Андрей Кондрашкин ҳалок бўлди. Бу ҳақда Росгвардия бошлиғи ўринбосари Александр Ходаковский хабар берди.

У қўмондоннинг ўлими сабаби ҳақида тафсилотларни ошкор қилмаган.

«Бугун биз унинг ўлими ҳақидаги хабардан қаттиқ хафа бўлдик. Биз унинг оиласи ва яқинларига, қуролдошларига ҳамдардлик билдирамиз», — деди Ходаковский.

Андрей Кондрашкин 1979 йилда туғилган. 2001 йилда В.Ф. номидаги Рязан олий ҳаво-десант қўмондонлик билим юртини тамомлаган. У Чеченистондаги ҳарбий операцияларда ҳам қатнашган.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг