“12 йилдан ортиқ амал қилганди”: Ўзбекистон пахтасига бойкотни бекор қилиш тўғрисидаги қарорига муносабат билдирилди

Улашиш:

Президент ахборот хизмати мазкур воқеага ўз муносабатини билдирди.  

"Cotton Campaign халқаро коалициясининг Ўзбекистон пахтасига бойкотни бекор қилиш тўғрисидаги қарорини олқишлаймиз. 

12 йилдан ортиқ амал қилган бойкот мамлакатимизда 2021 йилги пахта терими мавсумида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилмагани муносабати билан бекор қилинди.

Бундан илгарироқ Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистон пахтачилигида тизимли болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга чек қўйилганини эътироф этди.

Буларнинг барчаси Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан инсон қадрини улуғлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар бундан буён ҳам қатъий давом эттирилиши ва улар ортга қайтмаслигидан далолатдир", дейилади Президент матбуот котиби хабарида.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.