Жиззахда буйрак кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти муваффақиятли бажарилди

Улашиш:

Вилоятимиз тарихида биринчи марта РШТЁИМ Жиззах филиалида буйрак кўчириб ўтказиш ноёб жарроҳлик амалиёти ўтказилди.
Мазкур мураккаб жарроҳлик амалиётини Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Даврон Тўлаганов бошчилигидаги 14 кишилик гуруҳ, жиззахлик шифокорлар билан биргаликда муваффақиятли амалга оширдилар.

– Бугунги жарроҳлик амалиётимиз қариб олти соат давом этди. Натижаси қониқарли. Беморда пешоб ажралиши бошланди. Айни пайтда, бемор Хайринисо Нодирова ва донор Роҳатой Соатова(беморнинг опаси)нинг аҳволи яхши. Ҳозир уларнинг саломатлиги тиббий стандартлар асосида назоратга олинган, – деди жарроҳ, тиббиёт фанлари доктори, профессор Фарҳод Хаджибаев.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.