Тошкентда Cobalt каналга тушиб кетди (видео)

Улашиш:

Тошкент шаҳри Миробод туманида 16 март куни Cobalt автомашинаси каналга тушиб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, шу куни соат 14:00 ларда туманнинг Амир Темур кўчасида ҳайдовчи А.А. (2001 йилда туғилган) Cobalt автомобилини автотураргоҳга тўхтатган. Ҳайдовчининг ўзи банкка кириб кетган. Шу пайт Cobalt автомобили пастликка ҳаракатланиб, Салор каналига тушиб кетган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Айни вақтларда автомобиль сувдан олиб чиқилган. ЙПХ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

«Барча ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлишларини сўраб, тўхташ ва тўхтаб туриш жойларида қўл тормозидан фойдаланишларини тавсия қиламиз», — дейилади ЙҲХХ хабарида.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.