Ўзбекистон Президентининг тегишли фармонига асосан, 2025 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 6 июнь — жума кунига тўғри келади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.
Фармонга кўра, Қурбон ҳайити мамлакат бўйлаб 6 июнь куни байрам сифатида кенг нишонланади. Шунингдек, аҳоли учун янада қулайлик яратиш мақсадида 7 июнь, шанба куни, олти кунлик иш ҳафтаси бўйича меҳнат қиладиганлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
Дин ишлари бўйича қўмита,
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси,
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар
ушбу байрамни халқимизнинг миллий анъаналари ва урф-одатларига уйғун равишда, ҳудудларда юқори даражада ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширади.