Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади

Улашиш:

Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво маркази 2025 йилда Қурбон ҳайити 6 июнь, жума кунига тўғри келишини маълум қилди.

Бу йил Зулҳижжа ойининг биринчи куни 28 майга тўғри келгани сабабли, ой тақвимига мувофиқ, 10-Зулҳижжа – яъни Қурбон ҳайитининг биринчи куни 6 июнь куни нишонланади. Бу сана ҳижрий-қамарий тақвим асосида аниқланди.

Айни вақтда, Ўзбекистон ҳукуматининг Қурбон ҳайити муносабати билан неча кун дам олиш куни сифатида белгиланиши ҳақида расмий баёнот бермаган. Тегишли қарорлар яқин кунларда эълон қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонида ҳам Қурбон ҳайити шу куни — 6 июньга белгиланган. Подшоҳлик ҳукумати давлат ва хусусий сектор ходимлари учун Қурбон ҳайити муносабати билан бир ҳафталик байрам таътили эълон қилди.

Қурбон ҳайити мусулмон уммати учун энг улуғ байрамлардан бири бўлиб, у қурбонлик қилиш, меҳр-оқибат ва эҳсон қилиш руҳида ўтади. Мазкур байрамни тинчлик ва аҳиллик муҳитида қарши олиш мақсадида юртдошларимиз тайёргарлик кўришни бошлаган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.