Чилонзорда икки Malibu тўқнашуви: икки киши жароҳатланди

Улашиш:

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида икки "Malibu-2" русумли автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодиса оқибатида икки киши жароҳат олди.

ДЙҲХХ матбуот хизматининг хабар қилишича, авария тахминан соат 09:10 да Бунёдкор кўчасида содир бўлган. Ҳодисада 27 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги автомашина 2002 йилда туғилган ҳайдовчи бошқа бир "Malibu-2" билан тўқнашган.

Воқеа жойига зудлик билан фавқулодда хизматлар етиб борган. Жабрланганлардан бири 27 ёшли ҳайдовчи бўлса, иккинчиси иккинчи автомашина йўловчиси бўлган. Уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳодимлари томонидан ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча Тошкент аэропорти автотураргоҳида ҳам ёнғин содир бўлиб, бир Gentra автомобили бутунлай ёниб кетган эди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.