Тошкент аэропорти автотураргоҳида Gentra автомобили ёнди

Улашиш:

22 январга ўтар кечаси Сергели туманидаги Тошкент халқаро аэропорти автотураргоҳида Gentra русумидаги автомобиль ёнди.

Ёнғин ҳақидаги хабар соат 02:10 да келиб тушган. Қутқарув гуруҳлари воқеа жойига тезкорлик билан етиб бориб, 10 дақиқа ичида ёнғинни бартараф этди.

Ҳодиса натижасида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори ўрганилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.