Ўзбекистонда TEMU электрон савдо платформасидан фойдаланиш чекланади

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан TEMU электрон савдо платформаси фаолиятини чеклаш юзасидан расмий маълумот берилди.

Электрон тижорат операторлари сифатида фақат юридик шахслар – Ўзбекистон Республикаси резидентлари фаолият юритиши мумкин.
Хорижий электрон савдо платформалари Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ иш юритиши лозим.
2025 йил 20 мартдан TEMU платформасидан фойдаланиш белгиланган тартибда чекланади.

Мазкур қарор мамлакатимиз фуқароларига хизмат кўрсатаётган айрим хорижий электрон савдо платформалари томонидан электрон тижорат, чакана савдо, реклама, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар бўйича қонун талаблари бажарилмаётгани аниқланганидан сўнг қабул қилинган.

Юртдошларимизга тавсия:

  • TEMU платформасидан буюртма беришни тўхтатиш;
  • Олдин амалга оширилган буюртмалар бўйича тўловни қайтариш имкониятини кўриб чиқиш;
  • Ўзбекистонда фаолиятини маҳаллийлаштирмаган ёки Давлат солиқ қўмитасининг расмий рўйхатларига киритилмаган хорижий электрон савдо платформалари хизматларидан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш.

 Расмий манбалар:


2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.