Ўзбекистон мусулмонлар Идораси давлатнинг диний сиёсат Концепциясини маъқуллади

Улашиш:

Ўзбекистон мусулмонлар Идораси давлатнинг дунёвий тамойилларига асосланган ва динлараро мулоқотни ривожлантиришга қаратилган диний соҳадаги давлат сиёсати Концепциясини қўллаб-қувватлади.  

Мазкур ҳужжат диний соҳадаги давлат сиёсатининг асосий мақсад ва вазифаларини белгилаб, уни тенглик, ижтимоий адолат ва демократик тамойиллар асосида шакллантиришни назарда тутади. Концепция миллий-тарихий тажриба ҳамда умуминсоний қадриятларга таянган ҳолда ишлаб чиқилган.

"Бундай ташаббуслар миллатлараро ва динлараро тотувликни мустаҳкамлаш, тинчлик ва барқарорликни таъминлашга хизмат қилади. Қонунларни ҳаётга татбиқ этиш орқали жамиятимиз бирлиги янада мустаҳкамланади", — дея таъкидлади Мусулмонлар Идораси.

Қонун лойиҳаси 10 та асосий вазифа, 6 та тамойил ва 3 та устувор йўналишни ўз ичига олиб, фуқаролар ҳуқуқларининг тенглиги ва фикр эркинлигини таъминлашга қаратилган. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мазкур ҳужжатни 31 январь куни биринчи ўқишда қабул қилди.

Ҳозирда ҳужжат жамоатчилик муҳокамасида бўлиб, 9 февралгача парламентнинг расмий веб-сайтида фуқаролар томонидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилиши мумкин.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.