Зомин аэропорти фаолияти вақтинча тўхтатилди

Хато ҳақида хабар Чоп этиш
СИ ОВОЗ Мақолани тинглаш 00:00 / 00:00

"Ўзгидромет" Зомин аэропортидаги ишларнинг вақтинча тўхтатилганини маълум қилди.

Маълумотга кўра, аэропортда катта авиабортларни қабул қилиш имкониятини ошириш мақсадида иккинчи босқич таъмирлаш ва қайта жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, аэропортдаги метеорологик қурилмаларни замонавийлаштириш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.

"Таъмирлаш ва модернизация ишлари якунланиши билан боғлиқ қўшимча маълумотлар кейинроқ тақдим этилади", — дейилади хабарда.

Таъмирлаш ишлари тугаганидан сўнг, Зомин аэропортининг фаолияти янада юқори даражада йўлга қўйилиши ва янги имкониятлар яратилиши кутилаяпти.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг