Абрамович «Челси»ни сотиб, «Валенсия»ни харид қилмоқчи — The Mirror

Улашиш:

Россиялик миллиардер Роман Абрамович Лондоннинг «Челси» клубини сотганидан сўнг, Испаниянинг «Валенсия» жамоасини харид қилиши мумкинлиги ҳақида «The Mirror» хабар берди.

Абрамович «кўршапалаклар»нинг ҳозирги хўжайини Питер Лим билан музокараларга киришган, дейилади хабарда. Аввалроқ Лим ишлари юришмаётган «Валенсия»ни сотувга қўйганди.

«Валенсия»га асосий даъвогар тадбиркор Мигел Сорио бўлиб турганди. Ўзининг айтишича, унинг таклифини Лим кўриб чиқишга ваъда берган, бироқ ўртага Абрамович тушиб, савдони бузган.

Роман Абрамович «Челси»ни 2003 йилда сотиб олганди. Шу ўтган йиллар давомида Лондон клуби 21 та соврин ютди. 2022 йилнинг март ойида Украинадаги вазият ортидан Англия премьер-лигаси Абрамовични «кўклар» бошқарувидан четлатди. Шундан сўнг бошқарувни ўз номидаги фондга ўтказган Абрамович кейинчалик клубни сотишини эълон қилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.