Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида уч киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Улашиш:

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида уч киши ҳалок бўлгани бўйича хабар тарқалмоқда. 

Унга кўра, Ўзбекистон чегарачилари 5 май куни Қирғизистоннинг уч фуқаросига қарши қурол ишлатган. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизматига асосланиб хабар берган.

Ҳодиса Жалолобод вилояти, Ола-Буқа тумани, Актам МФЙнинг Добоқўрғон массивида содир бўлган. Уч нафар қирғизистонлик ўқдан жароҳат олган, улар Ола-Буқа туманидаги шифохонага етказилган. Беморлар ўша ерда ҳушларига келмай вафот этдилар, дейилади хабарда.

Икки давлат чегара вакиллари вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида учрашув ўтказган. Ҳодиса юзасидан тезкор текширув тадбирлари бошланган. 

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасида отишма бўлгани бўйича хабар чиққан ва инкор этилганди. 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.