Ўзбекистонга келаётган россиялик сайёҳлар сони ортмоқда

Улашиш:

Ўзбекистонга келаётган россиялик сайёҳлар сони ортмоқда. Биргина март ойида мамлакатга 16 мингдан ортиқ россиялик ташриф буюрган. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги хабар бермоқда. 

2019-2022 йилларда март ойида Ўзбекистонда бўлган чет элликлар сонининг қиёсий таҳлили сайёҳлик оқими тикланишининг сезиларли динамикасини кўрсатмоқда. Масалан, 2019 йилда март ойида пандемиядан олдинги даврда меҳмонхоналарда 68,8 минг, 2021 йилда–37,6 минг, 2022 йилда - 72 минг нафар чет эл фуқароси яшаган.

Меҳмонхоналарда яшаган хорижликларнинг мамлакатлар бўйича таснифи қуйидагича:

  • Россия – 23,4%

  • Козоғистон – 18,9%,

  • Тожикистон – 14,4%

  • Туркия – 7,7%

  • Қирғизистон – 6,3%

  • Белоруссия – 4,6%

  • Хитой – 3,2%

  • Франция – 1,7%

Пандемиядан аввалга даврда кўрсаткичлар бироз бошқача бўлган. Хусусан, Россия – 16,8%, Қозоғистон – 15%, Тожикистон – 6,3%, Хитой– 6,1%, Афғонистон – 5,7%, Туркия – 5,5%ни ташкил этган.

28-30 март кунлари – уч кунлик даврдаги юклама республика бўйича 70,8 фоиздан ортиқ, Тошкент шаҳрида 83,6 фоиз, Самарқандда 62,3 фоиз, Қорақалпоғистонда 93,9 фоиз, Хоразмда 56,3 фоиз, Бухорода 46 фоизни ташкил қилган.

2017-йилда меҳмонхоналарнинг бандлик даражаси 39,3 фоизни, 2019-йилда – 53,1 фоизни, пандемиянинг ўткир даврида – 22,1 фоизни, ўтган йили 36,3 фоизни ташкил этган.

Сўнгги 4 йил ичида Ўзбекистонда 833 та янги йирик, ўрта ва кичик меҳмонхоналар фойдаланишга топширилган. Жойлаштириш фондларининг умумий сони 1442 тага етган. Бунда хоналар сони – 33,4 мингтани ташкил этаётган бўлса, ундаги ўринлар – 71,2 тага етказилган. Айни пайтда Ўзбекистонда юзлаб янги меҳмонхона лойиҳалари барпо этилмоқда, улар яқин келажакда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Мамлакатдаги ички саёҳатларнинг умумий сони 2016 йилда 8.8 миллионтани ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич 2019 йилда 14.7 миллион, 2021 йилда эса 15 миллионга етган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.