Бир нечта мактаб ўқувчилари меҳмонларга томоша кўрсатиш учун совуқда кўчага чиқарилган

Улашиш:

Ўзбекистонда турли даражадаги раҳбарлар турли тадбирларда болалардан бепул томоша сифатида фойдаланишни давом этттирмоқда. Болалар енгил кийимда совуқ об-ҳаво шароитида кўчага чиқарилиши ва қалин курткаларда ўтирган меҳмонларга томоша кўрсатаётганини акс этган фотосурат яна ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.   

Суратларга қараганда, болалар Наврўз байрамига аталган чиқишлар қилмоқда. Суратлардан бирида катталар бош кийим ва курткаларда ўтириб, бемалол овқатланишмоқда. Болаларнинг енгил кийимда эканлигига ҳеч кимнинг иши йўқ.    Фойдаланувчиларнинг   ёзишича, суратда кўрсатилган мактаблардан бири Хоразм,   бири – Тошкент вилоятида жойлашган.

Ушбу ҳолат юзасидан Халқ таълими вазирлиги (ХТВ)нинг маълум қилишича, мактаблар раҳбарияти ноқулай об-ҳаво шароитида турли маънавий-маърифий тадбирларни ўтказмаслик ҳақида бир неча бор огоҳлантирилган.

"Болалар билан шунга ўхшаш ҳодисалар учун бир нечта айбдорлар аллақачон жазоланган. Бироқ, мактаблар бу амалиётдан ҳали бутунлай воз кечгани йўқ", - дея таъкидлади вазирлик.

Ҳозирда вазирлик фотосуратлар қайси мактабларда олинганлигини текширмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, ХТВ бошқа мактаблар маъмуриятларига воқеадан хулоса чиқаришни маслаҳат берган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.