МИБ: Ўзбекистонда март алимент тўловларини ундириш ойлиги

Улашиш:

Республикамизда март ойи алимент тўлови ойлиги деб элон қилинди ҳамда алиментдан бўлган қарздорлиги мавжуд фуқаролардан алимент пулларини ундириш бўйича бир қатор тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан ФИБ Жиззах туманлараро судининг 01.07.2021 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор С. З дан ундирувчи А. Т фойдасига вояга етмаган фарзандлари фойдасига алимент ҳамда вояга етмаган фарзанди 3 ёшга тўлгунга қадар таъминот пулларини ундириш кўрсатилган бўлиб ижро ҳужжати 30.07.2021 куни  Прокуратура бюроси Жиззах  шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ҳамда қарздор мазкур ижро ҳужжати билан таништирилган.

Қарздорга алимент ҳамда таъминот пулларини тўлиқ тўлаш бўйича бир неча маротаба огоҳлантириш берилишига қарамасдан қисман тўлов қилиб борилган.  14.03.2022 йил куни давлат ижрочиси томонидан қарздор ҳамда ундирувчи иштирокида қайта ҳисоб - китоб ишлари олиб борилди ҳамда алиментдан 2 130 000 сўм ва она таъминоти учун 1 600 000 сўм  қарздорлик мавжудлиги аниқланди.

Шундан кейин қарздор яшаш манзилида  унга тегишли мулклар хатловга олинди. Ижро ҳаракатлари давомида 17.03.2022 йил куни қарздордан юқорида кўрсатилган қарздорлик тўлиқ ундирилди ҳамда ундирувчининг пластик картасига ўтказилиши таъминланди.

Ф.Боймирзаев - Давлат ижрочиси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.