Мобил иловалар таҳлили ҳақида маълумотлар берувчи Data AI (аввалги App Annie) маълумотларига кўра Ўзбекистонда сўнгги бир ой (15 февралдан, 16 мартгача) ичида iOS ва Android учун енг кўп юклаб олинган мобил ўйинлар билан танишамиз:
Рўйхатга кўра, Beat Racing номли мусиқали пойга ўйини сўнгги 30 кунликда мамлакатимизда енг кўп юклаб олинган ўйинга айланиб биринчиликда турибди.
Иккинчи ўринни еса бир қанча мини-ўйинларни ўз ичида жамлаган Stickman Party ўйини банд қилган.
Топ учлик компютер учун Counter-Strike ўйинининг расмий бўлмаса ҳам мобил версияси ҳисобланган Special Forces Group 2 билан якунланади.
Electronic Arts'нинг Real Racing 3 ўйини тўртинчи ўринда ва у топ ўнликдаги иккинчи пойга ўйин.
Дунё бўйлаб кўпчилик билан ўйналадиган енг машҳур PUBG Mobile отишма ўйини еса бешинчи ўринга тушиб қолган.
Содда, қизиқарли ва шу билан биргаликда анчагина бошни қотирадиган Water Color Sort бошқотирма ўйини олтинчи ўринни, ҳали ҳам тренддан тушмаётган Subway Surfers ўйини йеттинчи ўринни, Piano Fire мусиқали пианино ўйини саккизинчи ўринни, гапларни такрорлаш қобилятига ега қувноқ My Talking Tom 2 виртуал уй ҳайвони ўйини ҳали ҳам урфдан қолмаган ва у тўққизинчи ўринни егаллаган.
Шундай қилиб, топ ўнликни ақлни чарxловчи Checkers (English Checkers томонидан чиқарилган) шашка ўйини билан тугатилади.