№ 1 деб эътироф этилаётган PubG ҳақида сиз билган ва билмаган фактлар

Улашиш:

PubG (PlayerUnknown's Battlegrounds) ҳозирда энг оммалашаётган видео-ўйинлардан ҳисобланади. У ҳақда қўшимча маълумотга эга бўлиш зарар қилмайди, бизнингча. Айниқса, бу маълумотлар қизиқарли бўлса.

Дастурчи: PubG корпорацияси.

Ишлаб чиқарувчи: PubG корпорацияси (компьютер ва PS4)

Дизайнер: Брендан Грин

Мос келувчи платформалар: Windows, iOS, Android, Xbox One, PlayStation 4

Чиқарилган йили: Windows (2017 йил 20 декабрь); Android, iOS (2018 йил 19 март) Xbox One (2018 йил 4 сентябрь); PS4 (2018 йил 7 декабрь)

Мукофотлар: Йилнинг энг яхши компьютер ўйини, Йилнинг энг яхши кўп ўйинчили ўйини, Йилнинг энг трендда бўлган ўйни, Энг яхши экшн ўйини

Даромади: 1 миллиард доллар

Талаффузи: /пабжи/

2017 йилда чиқарилганидан буён дунё бўйлаб PubG'нинг геймерлари кескин кўпайиб бормоқда. Айниқса, ўтган йили Android ва iOS талқини чиқарилиши билан ўйиннинг мухлислари сони кескин ортиб кетди. Бироқ ўйин бунчалар машҳур бўлишига қарамай, ўйинчилар билмаган кўплаб қизиқ маълумотлар бор.

Ҳаммамиз PubG ўйини ҳақида эшитганмиз, аммо уни ким яратгани кўпчиликка номаълум. Ўйин яратувчиси ва ғоя муаллифи ирландиялик Брендан Грин ҳисобланади. "Оч ўйинлар" китобларини ўқиб, янги ўйин яратиш фикрига келган. Ўша даврда у дастурлашдан бутунлай бехабар эди ва айнан PubG'ни яратиш учун ушбу соҳага жиддий киришган.Юқорида айтиб ўтганимиздак, PubG'нинг тўлиқ шакли “PlayerUnknown's Battlegrounds“ ("номаълум ўйинчи жанг майдони") бўлади. Ўйин номи бироз ғалати ва тушунарсиз, лекин бунинг ўзига хос сабаби бор. Дизайнер Гриннинг ўзи ҳам ўйинлар ишқибози бўлган. Ўйинларда эса у ўзига “PlayerUnknown“ (номаълум ўйинчи) номини танлар эди. Шундан келиб чиқиб, ўзи яратган ўйинга ҳам ушбу номни берган.PubG анчадан бери энг кўп ўйналадиган ўйинлар бўйича жаҳон рекордини ўрнатиб келмоқда. 2017 йил декабрь ойида бир вақтдаги PubG ўйинчилари сони 3 миллион 106 минг 358 кишини ташкил қилган. Шу йилнинг сентябрь ойида эса ўйин ўз рекордини янгилади. Ҳозирги кунда эса энг кўп ўйналаётган 5 та ўйиндан бири ҳисобланади.Агар PubG'да ғолиб бўлсангиз “Winner Winner Chicken Dinner“ (ўзбек тилига сўзма-сўз таржимада “ғолиб-ғолиб товуқли кечки овқат“ бўлади) деган ёзув кўринади. Бу иборани ўйин яратувчисининг ўзи ўйлаб топмаган. Айтиш жоизки, 30 йиллар иқтисодий инқироз даврида одамлар кўп қимор ўйнашар эди. Агар улар пул тикиб ғолиб бўлишса, кечки овқатга товуқ сотиб олишлари мумкин эди. Шундан келиб чиқиб, ўйин ғолиби, кўчма маънода, кечки овқат учун товуқ билан сийланади. Эрангел PubG'даги энг машҳур ва асосий харитадир. Бу ном бирор маъно англатадими ёки шунчаки ўйин яратувчиси ўйлаб топганми? Ўйин дизайнери Брендан Грин бу номни ўз қизининг исмидан олган. Шундай қилиб “Эрйн“ ва “ангел“ сўзлари қўшилганда PubG ўйновчи барча геймерга таниш бўлган ном ҳосил бўлади. Агар сиз PubG'нинг эрангел харитасида ўйнаган бўлсангиз, Починки нима эканлиги ҳақида изоҳ беришга ҳожати йўқ. Бу ҳудуд хаританинг қоқ марказида жойлашгани билан машҳурдир. Аммо Россияда Починки номли бир неча қишлоқлар ҳам бор. Уасная поляна ҳам харитадаги машҳур жойлардан бири. Бу ҳам россиялик ёзувчиларнинг уй музейи, ҳам ёзувчи Лев Толстойнинг собиқ уйи ҳисобланади. PubG ўйнида ўйлаб топилган жойлардан кўра реал географик ҳудудлар кўпроқдир.Агар ўйинда ғирромлик қилишга уринсангиз сизга юз йиллик тақиқ берилади. Шунинг учун эҳтиёт бўлинг!

Ҳасанбой Умаров тайёрлади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.