Ўзбекистонда Lacetti’га навбат ноябргача чўзилмоқда

Улашиш:

Ўзбекистонда Lacetti’ га навбатлар борган сари ортиб бормоқда. Бу Uzavtosavdo иловасида қайд этилган. Бу ҳақда "Daryo" манбаси хабар бермоқда.

Lacetti L-Comfort Plus русумига навбатда турганлар сони 12 034 тани ташкил қилмоқда. Буюртма тахминан 31 октябргача тайёр бўлади. L-Elegant AT/Plus модели билан ҳам худди шундай вазият.

L-Style МТ моделига эса навбатлар сони сезиларли даражада кам — 71 та. Буюртмалар 31 августгача топширилади. L-Style АТ билан ҳам худди шу ҳолат.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.