Киану Ривз иштирокидаги фильмлар Хитойда тақиқланди

Чоп этиш

Хитой стриминг сервислари ўз кутубхоналаридан канадалик актёр Киану Ривз иштирок этган фильмларни ўчириб ташлашди. Бу ҳақда «Reuters» агентлиги хабар берди.

Сабаби — Ривз Далай-лама муассислигидаги нотижорий ташкилот уюштирган Тибетга бағишланган концертда қатнашган.

Энди хитойликлар Tencent Video ва iQiyi сингари энг йирик платформаларда «Матрица», «Жон Уик» ва «Тезлик» сингари блокбастерларни томоша қилиша олмайди.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив