Фориш туманида автошоҳбекат фойдаланишга топширилди

Улашиш:

Фориш тумани маркази “Боғдон” шаҳарчасида автошоҳбекат фойдаланишга топширилди. Автошоҳбекат очилиши муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда туман ҳокими Икром Матиев сўзга чиқиб, туманда аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди. Бу ҳақда Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 июлдаги “Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида”ги 238-сонли ҳамда 2018 йил 6 мартдаги “Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида туманда ҳам аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш, йўловчи ташиш йўналишлари тармоғини кенгайтириш, йўловчиларни ташишда хавфсизликни таъминлаш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Автошоҳбекатни қайта реконструкция қилиш учун тадбиркор томонидан 510 млн. сўмдан зиёд ўз маблағи ҳамда 200 млн. сўм тижорат банкининг кредит маблағлари сарфланди. Бу ерда аҳолига турли хизматлар кўрсатувчи савдо, маиший ва транспорт хизмати кўрсатиш учун янги шохобча бинолари бунёд этилди.
Мазкур автошоҳбекатнинг очилиши туманнинг марказий кўчаларидаги тирбандликларга барҳам бериб, янги транспорт йўлакларини очишга хизмат қилади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.