Жиззахда ёшлар ўртасида ДХХ кубоги учун мусобақаларга старт берилди (фото)

Улашиш:

Жиззахда 16-30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун спортнинг футбол ва мини-футбол турлари бўйича мусобақаларга старт берилди.

Жиззах шаҳридаги "Ўрда" экологик боғида мусобақанинг вилоят босқичида иштирок этадиган жамоа ва ҳудудларни гуруҳларини аниқлаш мақсадида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Италия А серияси "Рома" футбол клуби аъзоси, Ўзбекистонлик машҳур спортчи Элдор Шомуродов мусобақа иштирокчилари билан онлайн боғланиб, уларга омад тилади.

Маросим сўнгида Пойтахтдан ташриф буюрган ва вилоятимиз санъаткорлари томонидан концерт дастури ташкил этилди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.