Тошкентликлар қурувчини ҳайдаб, болалар майдончасини қутқариб қолишди. Ҳоким бу ерда кўп қаватли уй қурилмаслиги ҳақида ваъда берган

Улашиш:

Тошкентда қурувчи ва аҳоли ўртасида яна бир можаро юз берган. Компания турар-жой бинолари орасидаги болалар майдончаси ўрнига кўп қаватли бино қуришга қарор қилган. Маҳаллий аҳоли қурувчи вакиллари билан тўғридан-тўғри тўқнашувга киришиш орқалигина қурилишни тўхтатишга муваффақ бўлишган.  

Юнусобод тумани Ц-5 мавзесиди яшовчи аҳоли бугун ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида бонг уришди. Бир гуруҳ эркаклар тўсатдан болалар майдончасини девор билан тўсиб, уни бузиш ва бу ерда яна кўп қаватли баланд қаватли бино қурмоқчи бўлишган.

Оддий фуқаролар қурувчиларни тўхтатишга уринаётганини акс этган видеолавҳалар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди. Қурувчилар эса одамларнинг қўлларини қайириб, итаришган. Шу билан бирга, қурувчига формалик одамлар фаол ёрдам беришганди. Ҳаттоки тез ёрдам чақирилган. Тан жароҳати олган маҳаллий аҳоли ҳуқуқ-тартибот идораларига уларнинг бизнес учун эмас, балки аҳоли манфаатлари йўлида ҳаракат қилишга мажбур қилиш учун ариза ёзишган.

Шуниси қизиққи, майдончанинг ҳали янги бўлиб, яқинда бу ерга жиҳозлар ўрнатилган экан.

Можаро содир бўлган жойга Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев етиб борган ва у аввал аҳоли билан, кейин эса қурувчилар билан суҳбатлашган. Шундан сўнг қурувчилар тўсатдан ўзлари қурган деворни   бузишни бошлаган.

"Майдончада қурилиш бўлмайди", - дея таъкидлаган ҳоким вазиятни ўрганиб чиқиб.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.