Президент «ҳаддидан ошган» ҳокимларга дакки берди

Улашиш:

Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида асоссиз равишда тадбиркорга халақит беришни тўхтатиш зарурлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда «Менимча» кўрсатувида видеолавҳа намойиш этилди.

«Тошкент шаҳар ҳокими, ўзи тадбиркор бўлса ҳам, энг кўп – 11 мингта текшириш ташкил қилган. Сурхондарёда 6 мингта, 3 бараварга кўпайтирган Боболов. Тошкент вилояти 1,5 бараварга ортиб 8 мингтага, Фарғонада 1,6 баравар ортиб 7 мингтага кўпайган. Тошкент шаҳар ҳокими, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона вилояти ҳокимлари бир ҳафта муддатда тадбиркорлар билан учрашиб, ечимини, айтилган гапларини ёзиб олиб менга беради. Кафолат берасан тадбикорларга. Қарор қабул қилинади, тадбикорлик фаолиятига асоссиз аралашувнинг олдини олиш учун энди 22 турдаги текширув фақат ва фақат бизнес-омбудсманнинг рухсати билан амалга оширилади»— дейди президент.

Ушбу йиғилишда жорий йилда тадбиркорларнинг фаолиятида ўтказилган текширувлар сони 1,7 баробарга ошиб, 86 мингтани ташкил этгани, бу тадбиркорлар томонидан кўплаб эътирозларга сабаб бўлаётгани қайд этилганди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.