Ўзбекистонга хориждан келтириладиган адабиёт ва ускуналар божхона тўловларидан озод қилинади

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

Шавкат Мирзиёев 15 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳолини касб-ҳунарга ўқитишда хусусий сектор улушини кўпайтириш лозимлигини таъкидлади. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.

Қайд этилишича, ҳозирда қонуний асослар бўлса-да, биронта хусусий коллеж ёки техникум мавжуд эмас. Хорижий компаниялар ҳам ўзбекистонлик ёшларни касбга ўқитиб, бандлигини таъминлаш бўйича кўплаб ташаббусларни билдирмоқда.

Бу борадаги ишларни фаоллаштириш мақсадида хусусий коллеж ва техникумлар ташкил этиш учун қатор имтиёзлар берилади:

  • лицензия олиш учун талаблар қайта кўриб чиқилиб, зарур маблағнинг минимал миқдори 2 бараварга камайтирилади;
  • бўш бинолар узоқ муддатга ижарага берилади;
  • хориждан келтириладиган адабиётлар ва ускуналар божхона тўловларидан озод қилинади;
  • халқаро малака сертификатини олган ҳар бир битирувчи учун 1 миллион сўмдан тўлаб берилади;
  • эҳтиёжманд ёшлар тўлов-контракти маблағининг 30 фоизи қоплаб берилади.
Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг