Ўзбекистонда тўлиқ чет тилларида эфирга узатиладиган янги телеканаллар ишга туширилади

Улашиш:

Ўзбекистонда тўлиқ чет тилларида эфирга узатиладиган янги теле ва радиоканаллар ишга туширилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган чет тилларини янада ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди, дея хабар қилмоқда «Дарё».

«Масъул ташкилот раҳбарлари йил якунига қадар хусусий сектор билан ҳамкорликда тилни ўргатувчи интерактив материалларнинг интернет-платформаси ва мобил иловаларини яратиб, мактаб ва боғчаларда оммабоп видеодарслардан кенг фойдаланишни йўлга қўйсин.

Кенг аҳоли қатламининг нутқ ва мулоқотини ривожлантиришга қаратилган чет тилларидаги мультфильм, ҳужжатли ва бадиий фильмларни ҳамда эшиттиришларни кўпайтирсин. Бунга таниқли маданият ва санъат вакиллари, спортчи ва блогерларни фаол жалб қилиш зарур.

Шунингдек, Алишер Ходжаев уч ой муддатда кўрсатув ва эшиттиришлар 24 соат давомида тўлиқ чет тилларида эфирга узатиладиган янги теле ва радиоканалларни ишга туширсин. Бунда, ҳар куни камида 3 соатлик дастур хорижий тилларни онлайн ўргатишга ажратилади.

Умаров, Содиқов икки ой муддатда хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда жойлардаги 128 та IT-марказларда ёшларни чет тилларига онлайн ўргатиш курсларини йўлга қўйсин. Бунда, тил ўрганиш харажатларининг бир қисми Ёшлар жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади
», – деди Шавкат Мирзиёев.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.