«Зам декан» ишидан сўнг педагогика университети ректори ишдан кетди

Улашиш:


 

 Ҳукуматнинг тегишли қарорига (686-сон, 17.11.2021й.) биноан, Қирғизбоев Абдуғаффор Каримжонович Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори этиб тайинланди.

Шу муносабат билан у Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири лавозимидан кетди. 

Ушбу қарор билан Педагогика университетининг собиқ ректори Алишер Умаров лавозимидан озод этилган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг октябр ойи охирида университетда декан ўринбосари ишловчи шахс талаба қизни зўрлашда гумонланиб ушланганди. 

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.