Мирзиёев: Юқори ҳосилдорликни сақлаб қолган кластерларга яна 20 фоиз субсидия берилади

Улашиш:

Давлат раҳбари раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишда кластерлар олдидаги муаммоли масалаларнинг ечимлари сифатида қуйидаги енгилликлар белгиланди: 

Қишлоқ хўжалиги учун техника сотиб олишда кредит харажатларининг 10 фоиздан юқори қисми давлат томонидан қоплаб берилади.

Жорий йил ҳосилидан бошлаб 3 йил давомида пахтани Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида машинада териш харажатининг 30 фоизи бюджетдан қоплаб берилади.

Импорт қилинадиган техника, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар божхона тўловларидан 3 йил муддатга озод этилади.

Четдан олиб келинган техникаларга қўшилган қиймат солиғини 270 кунгача кечиктириб тўлаш тартиби жорий этилади.

Лазерли текислаш ускуналари ва дон уруғ сеялкаларини харид қилиш учун келгуси йилда 50 миллиард сўм субсидия ва божхона имтиёзлари берилади.

Янги навлар майдонларини кенгайтириш орқали пахтада ҳосилдорликни 60 центнергача, ғаллада эса 80 центнерга етказиш бўйича алоҳида дастур қабул қилинади.

Фермер ва кластерларга, пахта ҳамда ғалланинг энг ҳосилдор навларини импорт қилиш ва мустақил жойлаштиришга рухсат берилади.

“Ўздонмаҳсулот” тизимидаги 20 та уруғлик дон тайёрлаш цехлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги таркибидаги Уруғчилик марказига ўтказилади.

Сув тежовчи технологияларни жорий қилиш учун кредитлар, тижорат банклари томонидан камида 5 йилга берилади. 

Субсидия ажратиш тизими ҳам такомиллаштирилади. Жумладан, биринчи йили субсидиянинг 50 фоизи берилиб, ҳосилдорлик ошиши ва ускуналарнинг ишлатилишига қараб, келгуси йили қолган 50 фоизи тўлаб берилади.

Юқори ҳосилдорликни сақлаб қолган пахта, ғалла ва мева-сабзавот кластерларига учинчи йилда яна 20 фоиз субсидия берилади.

Сув тежовчи технологиялар ўрнатувчи корхоналарнинг ягона электрон реестри жорий қилинади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.