Тошкент халқаро анимацион форуми старт олди

Улашиш:

Бугун Кинематография агентлиги ташаббуси билан бир неча ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилаётган Тошкент халқаро анимацион форуми бошланди.

Форум олдидан ОАВ вакиллари, мутахассислар, ижодкорлар ва ёшлар учун матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Миллий кинематографияни ривожлантириш Маркази директори Маъруф Мухторов, вакил Барно Ўнгбоева, журналист Шоҳира Рауфбоева, форум ташкилотчиси Данте Рустав ва Жавлон Камалов, Республика Миллий кинофонди директори Элжон Аббасов иштирок этишиб, ОАВ вакиллари томонидан берилган саволларга жавоб беришди.

Матбуот анжуманида форум доирасида намойишлари кутилаётган ўзбек ва хориж анимацион фильмлари таништирилди.

Шунингдек, дастурдан ўрин олган барча тадбирлар, воркшоплар, маҳорат дарслари ва бошқа учрашувлар ҳақида қисқача маълумотлар берилди.

Сўнг, форумнинг тантанали очилиш маросими бўлди. Унда ўзбек миллий ва жаҳоннинг кўзга кўринган мультқаҳрамонлари иштирокида мусиқали байрам концерти тақдим этилди.

Ҳафта давомида форумда ўзбек ва жаҳоннинг энг қизиқарли анимацион фильмларининг намойишлари бўлиб ўтади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.