Тошкент халқаро кинофестивали юксак савияда ўтди

Улашиш:

“Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдуҳолиқов мамлакатимизда қайта тикланган Тошкент халқаро кинофестивали ўзбек киносини ривожлантиришда муҳим омил бўлганини таъкидлади.

Кинофестиваль доирасида кўплаб ранг-баранг тадбирлар бўлиб ўтди. Тақдимотлар, премьералар, ижодий танловлар, давра суҳбатлари ва маҳорат дарслари шулар жумласидандир. Қатнашчилар янгиланаётган Ўзбекистон билан яқиндан танишиш имконига эга бўлди. Мулоқотлар кино соҳасидаги ҳамкорликнинг янада кенгайишига имкон бергани, шубҳасиз. "Кино 5 кунда" дастури ёшларга тобора кўпроқ изланиш кераклигини англатди.

Анжуманда иштирокчи давлатлар вакиллари  ижод аҳлининг ўзаро ҳамкорлигига имкон яратиш борасидаги амалий ғамхўрлиги учун Президентимиз Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирдилар.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон Кинематография агентлиги ҳамда бир қатор давлатлар кино тузилмалари ўртасида ҳамкорликка оид муҳим ҳужжатлар имзоланди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.