Икки нафар ИИБ мансабдори босқинчиликда айбланиб, қамоққа олинди

Улашиш:

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Зангиота туманидаги хонадонлардан бирида босқинчилик содир бўлгани, ушбу жиноятга қўл урган шахслар орасида ИИБ мансабдори борлиги ҳақидаги хабарларга на Ички ишлар вазирлиги, на прокуратура муносабат билдирди.

Ҳатто ИИВнинг серҳиссиёт матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов ҳам жим?!

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидаги манбамизга кўра, дарҳақиқат, жорий йилнинг 3 апрель куни Зангиота туманида босқинчилик юз берган. Яъни, туманнинг Бодомзор маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаронинг уйига тунда уч нафар ниқобланган шахс бостириб кирган. Ва ушбу хонадонда вақтинча яшаб келаётган икки нафар талабани ўлдириш билан таҳдид қилиб, уларга куч ишлатган ҳолда оёқ-қўлларини скотч билан боғлаб, хонадон эгасига тегишли нақд 70 (етмиш) минг АҚШ долларини қўлга киритишган.

Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида ушбу жиноятда гумон қилиниб, уч нафар шахс қўлга олинган. Энг даҳшатлиси, уларнинг икки нафари ИИБ ходими бўлиб чиққан. Яъни, гумондорлардан бири Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳар ИИБ бошлиғининг (ишлаб турган) ўринбосари бўлса, иккинчиси шу вилоят ИИБ ЖҚБ бўлимида ишлаган. Учинчи гумондор илгари судланган, ҳеч қаерда ишламайди.

Эътиборлиси, ИИБ ходимлари аллақачон қўлга олинган, улардан бирининг хонадонидан босқинчилик билан қўлга киритилган пулнинг ўттиз минг АҚШ долларидан кўпроғи топилиб, далилий ашё сифатида олинган. Уларнинг ҳамтовоғи эса қочиб кетишга улгуриб қолгани айтилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.