Тўртта айиқ боласининг Россиядан Ўзбекистонга ноқонуний олиб ўтилаётгани аниқланди

Улашиш:

29 апрель куни Самара божхоначилари Россиядан Ўзбекистонга тўртта қўнғир айиқ боласининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйди. Бу ҳақда Федерал божхина хизмати сайтида эълон қилинган хабарда айтилади.

“Икки ойлик Зита, Гита, Чук ва Гек айиқ болалари (ҳужжатларга кўра, уларнинг номи) Самара божхона бошқармасининг Оренбург вилояти Сагарчин қишлоғи бўйича хизмати ходимлари томонидан тўхтатилган автомобиль салонидаги қафаслардан топилган”, дейилади хабарда.

Ҳайдовчи Россия Федерацияси табиий ресурсларни назорат қилиш федерал хизматидан ҳайвонларни Россия ҳудудидан олиб чиқиш учун рухсат олмаган. Ҳужжатларга кўра, айиқ болаларининг сизранлик тадбиркор Ўзбекистон фуқаросига совға қилган. Ҳайдовчининг сўзларига кўра, уларни Сизран ҳайвонот боғидан ўзбек циркига олиб кетилган.

Маълумот учун, Россияда қўнғир айиқ йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо тўғрисидаги конвенцияга кирувчи ҳайвон ва ўсимлик турлари рўйхатига киритилган.

Ҳозирда божхона органлари томонидан тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилиб, тафсилотлар ўрганилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.