Зомин тумани ҳудудида айиқ икки нафар фуқаронинг умрига зомин бўлганлиги ҳақидаги хабарга расмий муносабат

Улашиш:

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Зомин тумани ҳудудида айиқ икки нафар фуқаронинг умрига зомин бўлганлиги ҳамда айиқ овчилар томонидан ўлдирилганлиги ҳақида хабар тарқалди.
Мазкур ҳолат Давлат экология қўмитаси томонидан тезкор ўрганилди ва ушбу хабар ёлғон, яъни “Fаke” экани маълум бўлди.
Ижтимоий тармоқларда шов-шувларга сабаб бўлаётган ушбу ҳолат аслида Россия Федерациясининг Байкалорти ўлкасида содир бўлганлиги аниқланди. Бу ҳақида Россия Федерацияси Амур вилоятининг Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш бошқармаси масъул ходимлари томонидан расмий муносабат билдирилган.
Давлат экология қўмитаси юртдошларимиздан бу каби нотўғри маълумотларга ишонмасликни ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ орқали ёлғон хабарлар тарқатиш жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати
2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.