Ғаллаорол тумани Жума бозори тарафда 3 метрлик илон чиқди

Улашиш:

Хабарингиз бор бугун ижтимоий тармоқларда "Ғаллаорол тумани Жума бозори тарафда 3 метрлик илон чиқди" сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди. Тарқалган хабарлар юзасидан @ekologuz Telegram канали Жиззах вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизмати котиби Замира Абдуллаева билан боғланиб маълумотга ойдинлик киритди.

Матбуот хизмати котибининг маълумот беришича, бундай тур илонлар Ўзбекистон ҳудудида учрамайди. Видео ва суратлардаги питон илони Ғаллаорол тумани "Олимлар" МФЙ ҳудудидаги очиқ майдонга сел билан оқиб келган ва чўпонлар томонидан топилган. Тарқалган хабарлар юзасидан Ғаллаорол тумани Экология бўлими ва ИИБ биргаликда ушбу ҳолатни ўрганилмоқда. Илон қаерда ва ким томонидан сувга ташланганлиги ҳақидаги тўлиқ маълумотлар олиниши билан яна қўшимча хабар берилади, дейди ахборот хизмати.

Биз хавотирга ўрин йўқлигини билдирмоқчимиз. Шу ўринда бундан сал олдин "Билдирсойдан ўлик ҳолда буғма илон топилди" сарлавҳаси остида хабарлар тарқалганини эслатмоқчимиз. Ушбу хабар юзасидан Тошкент вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси бошлиғи Ҳасанов Лазизбек тарқалган хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирган эди.

Бизнинг ҳудудда бундай турдаги илонлар яшамайди ва бу тур илонлар илиқ тропик ҳавони яхши кўргани учун 25 градусдан баланд бўлган ҳудудларда учрайди. Яъни тропик зоналарда кўплаб учратиш мумкин. Тарқалган видеода илон чўпонлар томонидан ўлик ҳолатда топилган. Бундай тур илонлар Ўзбекистонда фақат хусусий ҳайвонот боғлари, цирклар, кўчма циркларда боқилади .

Бизни кузатишда давом этинг. Ҳолат юзасидан яна қўшимча маълумотлар бериб борамиз.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.