Рус қўшинлари икки ойдан бери «Азовстал»ни эгаллай олмаяпти. Завод ҳимоячилари қандай аҳволда? (фото)

Улашиш:

Рус қўшинлари Азовстал заводини эгаллаб олишга ҳаракат қилишмоқда, аммо самарасиз. Заводни ҳимоя қилаётганлар ҳозир шундай кўринишга келишган.

Азовстал заводи учун жанглар деярли икки ойдан бери, март ойининг ўрталаридан бери давом этмоқда. Ҳозирда завод руслар томонидан эгалланган Мариуполдаги охирги қаршилик марказидир.

Апрель ойининг охирида Владимир Путин ҳужумни тўхтатишни буюрди, аммо Азовстал ҳимоячилари мунтазам равишда ўққа тутиб турилди.

Май ойи бошида тинч аҳоли ҳудуддан эвакуция қилинган, 8 май куни эса заводни ҳимоя қилаётган Азов полки жангчилари «самарали мудофаа учун барча ресурсларни сарфлаганликларини» айтишган.

Икки кундан кейин батальоннинг телеграм-каналида яраланган аскарларнинг фотосуратлари эълон қилинди ва уларни эвакуация қилишда дунё ҳамжамиятидан ёрдам сўради.

 

 

 

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.