Тошкентда синтетик наркотикларни тарқатиш учун яширин жойларнинг йирик тармоғини яратган ёш қиз ушланган

Улашиш:

Тошкентда синтетик наркотикларни тарқатиш учун яширин жойларнинг йирик тармоғини яратган ёш қиз ушланган. Бу ҳақда ИИББ хабар бермоқда.

14 май куни кечқурун синтетик наркотикларни яшириб қўйишда гумон қилинган қиз Яккасарой тумани ички ишлар бўлимига олиб борилган. Шахсий тинтув чоғида унинг футболкаси остидан наркотик моддалар солинган 36 та кичик ўрамалар топилган. Қиз ўтган йилнинг ноябрь ойидан бери наркотик моддаларни турли жойларга яшириб келаётганини айтган.

Қизнинг телефонида тайёр қилиб қўйилган яширин жойларнинг фотосуратлари топилган. Кўрсатилган локациялар текширилганда, яшириб қўйилган наркотик моддалар аллақачон олиб кетилганлигини аниқланган.

“Наркотикларни Интернет-дўконлари орқали олганман. Улар менга геолокакцияни жўнатишарди. Мен айтилган жойга бориб, товарларни олардим ва улар айтган жойга яшириб келардим. Кейинчалик раҳбарларимга яширин жойларнинг фотосуратларини жўнатиб турганман. Улар шу манзилларни мижозларга сотишади, менга эса ҳар-бир яширин жой учун беш доллардан беришган. Пулларни картага ўтказишади”, - деди ушланган қиз.

Унинг айтишича,, кейинчалик у контакстсиз йўл билан синтетик наркотикларни олиб, кўрсатмага кўра 3 граммдан ўрамаларга жойлаган.

“Бу ишни бошлаганимда нақадар жиддийлигини ўйламаганман. Ўзим ҳам наркотикларга ружу қўйишимни тасаввур қилмаганман. Бошланишида наркотик моддаларини истеъмол қилганим йўқ, бироқ кейинчалик ўрганиб қолдим. Наркотик моддаларни олиш учун ишладим. Бунга қўл ўрганимдан афсусдаман”, - деди у.

Қиз психотроп моддаларни сақлаш ва тарқатишда айбланиши мумкин. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.